Мажбурий ижро бюроси Ромитан тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг қарздор Солиев Равшан Розиқовичдан ундирувчи Алланазарова Гулширин Жўрақуловна фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида вояга етмаган боланинг таъминоти учун 20 000 000 сўм алимент пуллари ундириб берилди ва боланинг манфаатлари ҳимоя қилинди, дея хабар қилмоқда МИБ.
Маълумот учун: Алимент ундиришнинг иккита йўли мавжуд - ота-она ўртасида алимент келишуви тузиш орқали ихтиёрий тўлаш, суд буйруғи ёхуд суднинг ҳал қилув қарори асосида мажбурий ундириш.






