Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг "Давлат дастури лойиҳасининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб тадбирлари мазмун-моҳиятига бағишланган сессиясида айтилди.
Азиз Икрамов – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари:
— Республика бўйича Йўл-транспорт ҳодисаларини назорат қилувчи 3 минг нафардан зиёд ходимлар бор. Келгусида замонавий рақамли техникалардан фойдаланиш эвазига улар сонининг камайишига эришилади.






