АсосийJamiyat

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Польша Республикаси бош меҳнат инспектори билан учрашди

'Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Польша Республикаси бош меҳнат инспектори билан учрашди'ning rasmi

Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов Польша Республикаси бош меҳнат инспектори В.Лыщек билан учрашди.

Музокараларда Польшада меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш, ушбу давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш тартибини соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда икки мамлакат Меҳнат инспекциялари ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ва Ўзбекистон Республикасида меҳнат қонунчилигига риоя қилишни назорат тизимига замонавий тажрибани жорий қилиш мақсадида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Мамлакатимиз меҳнат салоҳияти, демографик тенденцияси, меҳнат бозорининг ҳозирги ҳолати, малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича мавжуд имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Бошқа янгиликлар