Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Денов туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, туманда истиқомат қилувчи Р.У.нинг ёнидан 5 дона 0,25 гр “Трамадол” психотроп таблеткалари борлиги аниқланди.
2020 йилнинг 14 февраль куни Р.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1- ва 2-қисмлариннг “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.






