АсосийJamiyat

Бугун Сергелида содир этилган ЙТҲ оқибатида икки нафар пиёда ҳаётдан кўз юмди

'Бугун Сергелида содир этилган ЙТҲ оқибатида икки нафар пиёда ҳаётдан кўз юмди'ning rasmi

Бугун 16 февраль куни соат 07:30 ларда Сергели тумани Чоштепа кўчасида Янгийўллик О.А. “ВАЗ-2106” да ҳаракатланаётиб руль бошқарувини йўқотган. 

Натижада йўл четида жойлашган уйнинг деворига урилган. Шундан сўнг, Янгийўл туманида яшовчи Р.Ш. “Ласетти”сида ҳаракатланиб келиб “Ваз 2106” русумли транспорт воситаси олдида турган пиёдаларни уриб юборган.

Натижада, пиёдалар С.И. ва М.Н.лар воқеа жойида, пиёда Д.Р. эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этишган.  

 

    Бошқа янгиликлар