АсосийDunyo

Хитойда йўталаётганга жамоат транспортига чиқиш тақиқланди

'Хитойда йўталаётганга жамоат транспортига чиқиш тақиқланди'ning rasmi

Хитойда иситмаси бўлган ва йўталаётган фуқароларга транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланди.

Касаллик тарқашига қарши давлат қўмитаси бошлиғи Хэ Цинхуа айнан шундай қарор қабул қилган. У шунингдек темир йўл ва ҳаво транспортида санитар талабларни янада оширишни алоҳида таъкидлаган.

Хитойда коронавирус билан оғриганлар сони 67 минг кишидан ошиб кетди. Касаллик натижасида 1600 дан ортиқ одам вафот этди. Тузалиб кетганлар эса 8 минг нафардан ошиқроқни ташкил этади.


 

    Бошқа янгиликлар