Жорий йилнинг 14февраль куни соат 12:50 ларда Фарғона ихтисослаштирилган “Олимпия захиралари” мактаб интернатида ўтказилаётган спорт мусобақасида 18 ёшли Ж.Х., ва 20 ёшли Т.К., лар ўртасида ўзаро жанжал юзага келди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Бунинг оқибатида Ж.Х., тан жарҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига мурожаат қилган.
Дастлабки тиббий маълумотномага кўра фуқаро Ж.Х., бош қисмидан “енгил” тан жароҳат олганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жанжал келиб чиқишининг сабаблари ўрганилиб, натижаси буйича кўшимча хабар берилади






