Туркия Ўзбекистон ва Қирғизистонга коронавирус хавфини тезкор аниқлаб берадиган маҳаллий детекторлани етказиб беради.
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кўжанинг сўзларига кўра, детекторлар 99,6 % аниқликда ишлайди.
Детекторлар тўплами ЖССТ маълумотлари асосида ишлаб чиқарилган ва у 90-120 дақиқада натижаларни аниқлаб беради. Бу Германия ёки Францияда ишлаб чиқарилганларидан яхшироқ дейилмоқда хабарда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон 10 мингта тўпламга буюртма берган. Улар яқин орада етказиб берилиши кутилмоқда.






