Давергеодезкадастр қўмитаси Матбуот хизматининг "Даракчи"га маълум қилишича, қўмита раиси томонидан 2020 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Мазкур ҳужжатга кўра бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда фаолиятда замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш бўйича бир қатор чораларни амалга ошириш белгиланган.
Чунончи:
2020 йил 1 июндан бошлаб доимий равишда қўмита ҳамда унинг тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, шунингдек, қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлар томонидан:
- ҳужжатларни электрон шаклда рўйхатга олиш;
- ҳужжатларни раҳбарларга фақат электрон шаклда дастур орқали киритиш;
- раҳбарлар томонидан барча хужжатларга фақат электрон шаклда устхат (топшириқ хати) қўйиш;
- назорат карточкаларини фақат электрон шаклда (дастурда) юритиш;
- ҳужжатларни электрон дастур орқали ижрога қаратиш ва назоратни юритиш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Президент 2025 йилгача тўлиқ электрон хизмат кўрсатишга ўтишни топширганлиги ҳақида хабар берган эдик.






