Афғонистон шарқида Ғазни вилоятида Ariana Afghan Airlines авиакомпанияси самолёти ҳалокатга учради, бу хабарни ҳукумат ҳам тасдиқлади.
Дастлабки маълумотлар бўйича самолёт бортида 83 киши бўлган, деб маълум қилди Ariana News.
Ғазни вилояти ҳокимининг вакили Ориф Нурийнинг аниқлик киритишича, ҳалокат Дех Як туманида рўй берган.
Tolo News тарқатган хабарда айтилишича, ҳалокат рўй берган жой “Толибонлар” назоратида турган ҳудуд ҳисобланади. Ҳозир у ерга “махсус кучлар” жўнатилган.
Ariana Afghan Airlines – Афғонистон миллий авиакомпанияси ҳисобланиб офиси Кабулда жойлашган. Компания ҳукуматга қарашли бўлиб, мамлакат ичида ва халқаро йўналишларда парвозларни амалга ошириб келади.






