АсосийJinoyat

“Матиз” салонида марихуана топилганлиги факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

'“Матиз” салонида марихуана топилганлиги факти бўйича жиноий иш қўзғатилди'ning rasmi

13январь куни тахминан соат 17.30 да Сергели туманида 47 ёшли Бахтиёр А. бошқариб борган “Матиз” русумли автомобиль ИИББ ходимлари томонидан текширув учун тўхтатилди.

Текширув давомида “автомобилчининг дорилар қутисида” оқ қоҳозга ўралган 3,78 грамм “марихуана” топилди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (“Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар