АсосийJamiyat

Humo Air авиакомпаниясини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди

'Humo Air авиакомпаниясини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори биланЎзбекистонда янги Humo Air авиакомпаниясини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Ҳужжат Lex.uz сайтида жойлаштирилди.

Янги қарор билан, Humo Air МЧЖ «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» ДУК мулки негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигида қайта ташкил этилади. Янги ташкил этиладиган авиакомпанияга «Ан-2» русумли 43та енгил самолёт ва бошқа мулклар ўтказиб берилади.

Ҳужжатга кўра, 3 ой муддатда янги ҳаво кемаларини сотиб олиш, шунингдек, лизинг шартлари асосида ижарага олиш йўли билан самолёт-мотор паркини босқичма-босқич янгилашни назарда тутган ҳолда «Humo Air» МЧЖни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиб тасдиқланиши топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда «Humo Air» МЧЖ фаолиятини ривожлантириш учун инвестицияларни, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга қаратилган амалий чораларни кўради.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов жорий йилда янги Humo Air авиакомпанияси ташкил этилишини маълум қилганди.

 

    Бошқа янгиликлар