13-январь куни тахминан соат 17.00 да Шайхонтоҳур туманида 31 ёшли Қаҳрамон М. қариндоши – 20 ёшли Жасур Э. билан ўз уйида жанжаллашиб қолган.
Жанжал давомида Қаҳрамон ошхона пичоғи билан Жасурни қорнига урган. Жасур шифохонага етказилди.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.






