Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида ўтган йили амалга оширилган ишлар ва келгуси режаларни таъкидлаб ўтди.
Давлатимиз раҳбари 2020 йил номида белгиланган соҳаларни устувор даражада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берди:
“Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини, жорий йилда 60 фоизга етказишимиз зарур.
Ушбу мақсадларга жорий йилда бюджетдан қарийб 2 триллион сўм маблағ ажратилади.
Бу йилдан бошлаб, тарихимизда илк бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинади.
Бунга бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилиб, бу жараёнда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этади.






