АсосийJamiyat

Учтепада кучли таъсир қилувчи дори сотаётган фуқаролар қўлга тушди

'Учтепада кучли таъсир қилувчи дори сотаётган фуқаролар қўлга тушди'ning rasmi

 Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Б.нинг қўлидаги қутида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 31,8 миллион сўмлик жами 522 дона “Тропикамид”, “REGAPEN”, “Анданте” ҳамда “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур автомашина юкхонасида ҳам умумий қиймати 32,8 миллион  сўмлик 412 дона “Тропикамид” ҳамда “REGAPEN” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 64,6 миллион  сўмлик 934 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар