АсосийJamiyat

Фарғонада ногирон ва пенсионерлар расм тушиш учун нега “паспорт стол”ига кўтариб олиб келинмоқда?

'Фарғонада ногирон ва пенсионерлар расм тушиш учун нега “паспорт стол”ига кўтариб олиб келинмоқда?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда “Фарғонада расмга тушиш учун ногирон ва пенсионерлар “паспорт стол”га кўтариб олиб келинмоқда” номли суратлар илова қилинган мақола эълон қилинди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан раддия берилди.

Унга кўра, Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати мурожаат муаллифига шуни маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил 16 августдаги  Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ҳорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори талабларига кўра, 2019 йилинг 1 январь кунидан Ўзбекистон Республикасида фуқароларга ҳорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб бериш тизими жорий этилди.

Шу кундан бошлаб, эски наъмунадаги нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати тугатилди. Мазкур қарор ва унинг ижросини таъминлаш, фуқароларни белгиланган муддатлара янги наъмунадаги биометрик паспортларини расмийлаштириб олишлари лозимлиги юзасидан вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг бўлимлари томонидан тушунтириш, тарғибот ишлари ва махсус видеороликлар ОАВларда эълон қилинди.

Вилоят ҳудудидаги саломатлиги ва жисмоний ҳаракатида нуқсони бўлган фуқароларга ички имкониятлардан келиб чиқиб, кўчма биорасмга олиш техникаси ёрдамида янги намунадаги паспортларни расмийлаштириш учун хонадонларга борилди. Ана шундай кўчма ускунадан вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ихтиёрида 1 дона бўлиб, бу юқоридаги каби саломатлиги ва жисмоний ҳаракатида нуқсони бўлган фуқароларга хизмат кўрсатиш учун етарли эмас. Шу сабабли, мурожаатда келтирилган ҳолат вужудга келган. Лекин миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва бўлимларига олиб келинаётган фуқаролар шифокор назоратида, оила-азоларининг розилиги билан амалга оширилмоқда. 

Яна бир масала шундаки, агарда ушбу фуқаролар янги намунадаги биометрик паспортларга эга бўлишмаса, келгусида турли нотариал ҳаракатларни амалга оширишларида, пенсия ва нафақа пулларни олишларида, муаммолар вужудга келиши инобатга олиниб, ёрдам кўрсатилмоқда, дейилади расмий муносабатда.  

                   

    Бошқа янгиликлар