АсосийJinoyat

Самарқандда қурол ва опий сақланган хонадон аниқланди

'Самарқандда қурол ва опий сақланган хонадон аниқланди'ning rasmi

17 январь куни Пойариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан матога ўралган 16,4 гр. опий (кўкнор) гиёҳвандлик воситаси ҳамда ҳисобга қўйилмаган,  1 дона “МС-20” қўш отар қурол 3 дона ўқи билан қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Пойариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми (Гиёвандлик воситалари ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) ва 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар