АсосийJamiyat

Сергелидаги уйларнинг шифтидан сув оқмоқда: масъуллар нима дейди? (Видео)

'Сергелидаги уйларнинг шифтидан сув оқмоқда: масъуллар нима дейди? (Видео)'ning rasmi

Тошкентдаги Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар сифатида ҳақида узоқ гапириш мумкин. Лекин мана бу тасвирларни кўрган киши бу ҳақда керагидан ортиқ тасаввурга эга бўлади, деб ёзади "Қўшни маҳалла".

Каналда ҳавола этилган видео лавҳада Сергелидаги 8-участка, 37-уйда қурилган хонадонлардан бирининг «потологи»дан челаклаб сув оқаётгани акс этган. 

"Бу ҳолатни кузата туриб, бу уйларни қайси «профессионал» усталар қураётганига ҳайрон қоласан киши. Улар бу ерда эртага одам яшашини ҳисобга олганмикан? Аслида бу уйларнинг номи арзон, илло ўзи эмас.  Одамлар йиллар давомида мисқоллаб йиққан пулларига бу уйларни харид қиляпти-ку ахир?!" дейилади хабарда.

Бундай аҳволдаги уйлар фуқароларнинг ҳаётига хавф туғдирмайдими? Бу ҳолатдаги уйларни фуқароларга фойдаланишга топширишда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва кафолатлари ҳақидаги талаблар бузилмайдими? Хуллас саволлар кўпу жавоблар йўқ...

Қурилиш вазирлиги, Тошшаҳар қурилишинвест компанияси ва ҳокимликдан ушбу масалада изоҳ кутамиз.

Бошқа янгиликлар