Астрахан вилоятида мутахассислар икки ўркачли Бақтрия туяларининг янги наслини яратишди. Бу ҳақда uz24.uz interfax.ru маълумотлари асосида хабар бермоқда.
Туяларнинг янги наслини яратишда Бутун Россия йилқичилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Астрахан наслчилик хўжалиги шуғулланмоқда. Туяларнинг бўйи баланд, жундор бўлиб, +50 даража иссиқ ва -50 даража совуқ ҳаво ҳароратига чидамли ҳамда юқори иммунитетга эга
Бақтрия туяларидан янги насл олиш ишлари ХХ аср бошида бошланган эди. 1936 йилда Элистда наслдор туяларни етиштирадиган давлат хўжалиги очилган ва у Улуғ Ватан уруши даврида Астрахан вилоятига кўчирилган. Ҳозир бу ҳудудда икки ўркачли туялар кўпайтирилмоқда. Вилоятда туяларнинг сони 4 мингдан зиёд бошни ташкил этади.





