АсосийJamiyat

Урганч ва Хонқа туманларида электр энергиясида узилишлар кузатилиши мумкин

'Урганч ва Хонқа туманларида электр энергиясида узилишлар кузатилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Хоразм вилоятидакуз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Бу борада “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳам куз-қиш даврида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига электр энергиясини бир меъёрда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширмоқда. 

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича вилоятимизнинг туман ва шаҳарлар негизида режа жадваллари ишлаб чиқилган. 

Бундай таъмирлаш жараёнларида ҳудудларда электр энергиясида узулиш ҳолатлари кузатилиши мумн. 

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ сизга қулайлик яратиш мақсадида бундай режали таъмирлаш жараёнлари ҳақида олдиндан хабардор қилиб боради. 

2019 йил 23 октябрь куниУрганч тумани  “Баҳшилар”, “Орзу”, “Қипчоқ”, “Ҳидоят”, “Гулобод”, “Қумравот” маҳаллалари,Хонқа тумани “Зинахос” маҳаллаларида 10:00 дан 18:00 гача электр энергиясида узулишлар кузатилиши мумкин.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ келтирилган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.

 

    Бошқа янгиликлар