Жорий йилнинг 21 октябрь куни соат тахминан 09:47 да "Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси"га қарашли 1984 йилда ишга туширилган юқори босимли диаметри 1020 мм бўлган «Пахтакор-Янгиер» магистрал газ қувури I тармоғининг 17 км.да ёнғинсиз ҳолатда қувур ёрилиши содир бўлди. Ҳозирда аварияни бартараф этиш ва магистрал газ қувурни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
"Ўзтрансгаз"АЖ матбуот хизматининг хабарича, истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда узилишлар бўлмайди.






