АсосийJamiyat

Андижонликлар халқаро олимпиада ғолиби

'Андижонликлар халқаро олимпиада ғолиби'ning rasmi

Шу йилнинг 17-19 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида “Тиббий илм-фан ва таълимда инновация” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.  

Халқаро конференция доирасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида олимпиада ҳам ўтказилиб, унда Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 9 та жамоа иштирок этди.  

Олимпиадада Андижон давлат тиббиёт институтининг “Авицена авлодлари” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, махсус диплом билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар