АсосийJamiyat

1 январдан “Uzbekistan Airways” тушумларида муҳим ўзгариш

'1 январдан “Uzbekistan Airways” тушумларида муҳим ўзгариш'ning rasmi

“Uzbekistan Airways” АЖ хориждаги ваколатхоналарининг тушумлари Ўзбекистон тижорат банкларига тушади. Бу ҳақида “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхоналарининг хорижда очилган ҳисоб рақамларининг амал қилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори(882-сон, 18.10.2019 й.)да белгилаб берилди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖнинг хориждаги ваколатхоналарининг барча тушумлари (эксплуатация харажатлари ва ваколатхоналарни сақлаш харажатларидан ташқари) мажбурий тартибда Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобрақамларга тушади.

Маълум қилинишича, “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхоналарининг эксплуатация харажатлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади

    Бошқа янгиликлар