АсосийJamiyat

15 ёшли ўсмир Тошкентдаги электр узатиш устунига урилди

'15 ёшли ўсмир Тошкентдаги электр узатиш устунига урилди'ning rasmi

Тошкентнинг Учтепа туманида 15 ёшли ўспирин, қариндошининг машинасини бошқариб, электр узатиш линиясининг темир таянчига урилган.

Ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 5:00 атрофида Тошкент айланма йўлида 15 ёшли А. Ахлиддин «Матиз» русумли автомашинасини бошқараётганда юз берган, деб хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

Автомобиль унинг қариндошига тегишли. ЙТҲ сабаби автомобиль бошқарувининг йўқотилгани.

Автомобиль ҳайдовчиси енгил тан жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар