1989 йил 21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Бу йил ўз тилимизга давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйлаб давлат тилига бағишланган ўнлаб маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.






