АсосийJamiyat

Нексия ҳайдовчиси ким билан тортишганди?

'Нексия ҳайдовчиси ким билан тортишганди?'ning rasmi

2019 йил 19 октябрь куни “Телеграм” ижтимоий тармоқларида “ГАИ ходими ва ҳайдовчиси ўртасида тортишув” номли видеотасвир тарқалган эди, дея хабар берган ИИВ Ахборот хизмати.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, 2019 йил 19 октябрь куни соат 13.30ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасидаги “Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ” масжиди қаршисида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори давлат рақам белгиси 01 L 340 HA бўлган “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб келаётганлиги учун тўхтатган.

Ўз ўрнида инспектор ҳайдовчига ўзини таништириб, унга йўл қўйган қоидабузарлигини тушунтириб, ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирган.

Ўзига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганлигидан жаҳли чиққан ҳайдовчи, таниши уни бозорга бориш мақсадида чақирганлиги ортидан юз берганлигидан ранжиб, ҳақоратли сўзларни айтган ва улар ўзаро тортишиб кетишган. ЙПХ ходимлари эса уларни ажратиб, ўзаро келиштириб қўйганлар.

Ушбу ҳолатда ҳайдовчи томонидан инспекторларга нисбатан ҳеч қандай эътироз ёки қаршиликлар бўлмаган.

    Бошқа янгиликлар