“Махсустранс” ДУК Тошкент шаҳри аҳолисининг чиқиндилар бўйича мурожаатларини онлайн кўриб чиқилишини йўлга қўйди, дея хабар беради корхона матбуот хизмати.
Эндиликда корхонанинг Телеграмдаги махсус @maxsustrans_support канали орқали пойтахт аҳолиси ўзларини қийнаётган муаммоси билан мурожаат қилиши мумкин.
Корхона мутасаддилари мурожаатни дарҳол кўриб чиқиб, ўзига тегишлилиги бўйича дарҳол чора кўрилишини таъминлайди.






