АсосийJamiyat

Огоҳ бўлинг! АҚШ визаси фирибгарлари

'Огоҳ бўлинг! АҚШ визаси фирибгарлари'ning rasmi

Шайхонтохур тумани ИИО ФМБда жиноий иш бўйича олиб борилган тергов давомида аниқ бўлишича, 2018 йилнинг 28 ноябрь кунида хусусий фирмалардан бирининг ишчилари 26 ёшли Хусан Х. ва 25 ёшли Дилмурод Ж.лар 34 ёшли Суннатилло Р.нинг ишончига кириб, унга АҚШга виза олишда ёрдам беришларини ваъда қилишган. Улар ўз “хизматлари” учун 4000 АҚШ доллари олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган. 

2019 йилнинг баҳорида шу йигитлар 46 ёшли Муножат М.га унинг ўғли учун АҚШга талабалик визасини олишда ёрдам беришларини ваъда қилишган. Аёл унга 7.000.000 сўм берган, аммо улар ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Хусан ва Дилмуродларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳарт Ички ишлар Бош бошқармаси пойтахтликлар  ва меҳмонларни турли  масалаларни ҳал этишни ваъда қилаётган кимсаларга пулларини ишонишга шошилмасликка чақирмоқда.

    Бошқа янгиликлар