Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ахборот хизмати томонидан берилган маълумотга кўра, сўнгги вақтда Телеграм мессенжерида “Ёшлар Иттифоқи Акция” деб номланган гуруҳ пайдо бўлган.
Унда гуруҳга аъзо бўлган обуначиларга муайян миқдорда маблағ берилиши эълон қилинмоқда.
Бироқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мазкур гуруҳ ташкилотга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва расмий маълумотлар фақатгина @ёшлариттифоқи_уз канали орқали тақдим этилишини эслатиб ўтади.






