Сентябр ойида бир ҳамюртимизни Халқ банкининг “Шарқона лотто” лотереясидан 2,5 миллиард сўмлик жекпотни ютиб олгани шов-шув бўлиб кетганди. Ҳатто бирдан ушбу пулга шериклар ҳам чиқиб улгурганди. Бу инсон хоразмлик Аҳмаджон Жуманиёзов.
Aniq.uz бу омадли инсон билан боғланиб, ҳақиқатдан шу пулларни олгани, неча киши ўйнагани, "заправка"да ишлагани, келажакдаги режалари билан қизиқди. Аҳмадбойнинг айтишича, улар лотереяни 3 киши пул тўплаб ўйнашган.
— Ютуқ пулини Халқ банки 100 фоиз тўлаб берди. Биз 3 киши бўлишиб олдик. Ўзбек болам дейди-ку, энди фарзандларга уй-жой қиламиз, — деди Аҳмаджон Жуманиёзов.
Ютуқ соҳибининг айтишича, у ҳалиям "заправка"да ишламоқда ва ишидан кетмоқчи эмас. "Менга ишим ёқади, бошқа иш керакмас, бошимни қотириб, нима қиламан", дейди у.






