Бугун ва яқин дам олиш кунларида Ўзбекистонда бизнинг Ўрта Осиё олтин кузи учун хос бўлган об-ҳаво шароитлари сақланиб туради.
Шу кунларда мамлакатимиз аҳолисини аввалгидек қуёшли об-ҳаво кутмоқда. Тунги ва тонгги соатларда ҳавода кузги салқин – 5-10 даража илиқ бўлади, кундузи эса ҳаво 20-25 даражагача илийди. Бундай ҳарорат октябрнинг иккинчи ўн кунлиги учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан бир оз юқори.






