17 октябрь куни соат 10:45 да 102 рақамига Яшнобод туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида беш нафар автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида хабар келиб тушди.
“Mercedes-Benz” русумли автомобиль ҳайдовчиси 40 ёшли Бахтиёр А. светофорнинг тақиқловчи сигналига тўхтаган. Масофа сақланмаганлиги туфайли қуйидаги автомобиллар иштирокида бирин кетин тўқнашувлар юз берган: "Нексия" русумли автомобилда ҳаракатланиб борган 32 ёшли Зоир И., "Кобальт" русумли автомобилда 50 ёшли Сайдулла Ш., "Каптива" русумли автомобилда 19 ёшли Жаҳонгир А. ва "Нексия" русумли автомобилда 56 ёшли Мираҳмад А. Воқеа сабабли ҳеч ким жабр кўрмади.






