АсосийJamiyat

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3,6 млн кишини ташкил қилади

'Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3,6 млн кишини ташкил қилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, меҳнат стажига эга бўлган фуқароларга ёшга доир, ногиронлик белгиланган шахсларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига асосан, меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга ёшга доир, ногиронлик белгиланган шахсларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик нафақалар тайинланади ва тўлаш учун зарур бўлган маблағлар билан молиялаштирилади.

2019 йил 1 октябрь ҳолатига, республика бўйича пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 631,4 минг нафарни ёки аҳоли сонидаги улуши 10,9%ни ташкил қилди, дея хабар беради Пенсия жамғармаси матбуот хизмати.

Ушбу кўрсаткич, Тошкент шаҳрида 13,6%, Навоий вилоятида 12,1%, Тошкент вилоятида 11,8%, Бухоро вилоятида 11,6%, Фарғона вилоятида 11,3%, Андижон ва Сирдарё вилоятларида 11,0%, Хоразм вилоятида 10,8%, Қорақалпоғистон Республикасида 10,5%, Наманган ва Самарқанд вилоятларида 10,2%, Қашқадарё вилоятида 9,7%, Сурхондарё вилоятида 9,6% ва Жиззах вилоятида 9,1%. 3 631,4 минг нафар пенсия ва нафақа олувчилардан, 2 719,0 минг нафари (74,9%)ни ёшга доир пенсия олувчилар, 379,4 минг нафари (10,4%)ни ногирон шахс сифатида пенсия олувчилар, 177,0 минги (4,9%)ни боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар ва 356,0 минг нафари (9,8%)ни нафақа олувчилар ташкил қилди.

2019 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан, ёшга доир пенсия олувчилар сони 100,3 минг нафар (3,8%)га, ногиронлик пенсия олувчилар сони 9,0 минг нафар (2,4%)га, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 3,6 минг (2,1%)га ҳамда ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақа олувчилар сони 33,3 минг нафар (10,0%)га кўпайди.

Шунингдек, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида 252,8 минг нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланди (шундан, 170,6 минг нафари  (67,5%)га ёшга доир пенсия, 22,7 минг нафари  (9,0%)га ногирон шахс сифатида пенсия, 15,3 минг оила (6,0%)га боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 44,2 минг нафари (17,5%)га нафақалар тайинланди).

 

 

    Бошқа янгиликлар