Яқинда Олий Мажлис Сенати Ўзбекистонда вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тартибига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади. Қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштиришга йўналтирилган. Киритилган ўзгартиришларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида маълум қилинди.
Ўзгаришларнинг долзарблиги қуйидаги асосий омиллар билан изоҳланади:
- Қатор хорижий мамлакатлар қонунчилигини ўрганиш натижасида мамлакат ҳудудида бўлиш қоидасини бузганлик учун жиноий жавобгарликнинг йўқлиги аниқланди;
- Миллий қонунчилик ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ статистика таҳлили Ўзбекистон фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик дифференциацияси зарур эканини кўрсатмоқда.
Маълумот учун: 2016-йилда 6256 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, улардан 4079 нафари – чет эл фуқаролари. 2017-йилда 6006 киши маъмурий жавобгарликка тортилган, шундан 3817 нафари – хориж фуқаролари. 2018-йилда ушбу кўрсаткич 5764 нафарни қайд этди, уларнинг 4101 нафари – чет эл фуқароси. Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига минимал иш ҳақининг 1-3 баробари ҳажмида жарима белгиланади, чет эл фуқаролари ҳамда Ўзбекистонда доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга эса минимал иш ҳақининг 50-100 баробарида жарима белгиланган, бу эса тенглик ва инсонийлик тамойиллари бузилаётганига ишора қилади. Шундай экан, бундай турдаги жарималар ҳажмини бир неча баробарга камайтириш зарурати юзага келади.
3) Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби маъмурий судлар томонидан амалга оширилади, уларни кўриб чиқиш муддати эса 3-7 кунни ташкил қилади. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ҳамда унинг ижобий имижини яхшилаш йўлидаги ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ келмайди. Охир-оқибат бу қонунчиликда бундай тоифадаги ишларнинг тегишли давлат органлари томонидан тезкор кўриб чиқилишини таъминлашга доир ўзгаришларни талаб этади. Юқорида қайд этилганларни инобатга олган ҳолда, қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар қуйидагиларни назарда тутади: 1) Оʻзбекистон Республикаси Жиноят кодексидан мамлакатда боʻлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликнинг олиниши, яъни мамлакат ҳудудида бўлиш қоидаларини бузиш жиноий жавобгарликдан маъмурий жавобгарликка ўтказилади.
2) маъмурий жавобгарлик чораларини жарима ҳажмининг сезиларли даражада камайтириш орқали такомиллаштириш. Фуқароларнинг қонун, инсонийлик ва адолат олдидаги тенг ҳуқуқлилик тамойилларини йўлга қўйиш мақсадида хориж фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг республикада бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилиши дифференциация қилинди, яъни мамлакатда ноқонуний бўлиш муддатларини бузиш бўйича тоифага ажратилди:
3) Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка жалб қилиш маъмурий судлардан ваколатли орган (ички ишлар органлари) ваколатига ўтказилади, бу эса тезкорлик ҳамда бюрократик жараёнларнинг қисқаришига олиб келади.






