2019 йил 16 октябрь куни @sizdantelegram ижтимоий тармоғида “Ўзбекистон - “Темир йўл бекатида кўмир ўғирлаш ҳамон давом этмоқда” сарлавҳаси остида хабар тарқалган эди. Ушбу хабар Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармасига 2019 йилнинг январь ойидан шу кунга қадар Ангрен шаҳар ҳудудида жойлашган ташкилотлар, тадбиркорлар ҳамда фуқаролар томонидан кўмир ўғрилиги юзасидан ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаган.






