2019 йилнинг 16 октябрь куни телерграм ижтимоий тармоғининг «sizdantelegram» каналида “ФАРҒОНА – “Уйини бузганлардан ҳақини талаб қилган ногирон 15 суткага қамалди” номи остида хабар эълон қилиган. Акс эттирилган ҳолат тезкор ўрганилиб ИИВ матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг аниқлашича, хабарда қайд этилган Олтиариқ туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини, Истиқлол кўчасида яшовчи 40 ёшли фуқаро ўтган бир йил давомида ҳеч қандай маъмурий жавобгарликка тортилмаган.
Шу сабабли Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тарқатилаётган турли кўринишдаги хабарларнинг барчасига ҳам ишонмасликларини сўрайдию Боиси улар орасида тасдиқланмаган, ёлғон хабарлар ҳам мавжуд.






