АсосийJamiyat

МИБ: Мактаб директори лавозимига қайта тикланди

'МИБ: Мактаб директори лавозимига қайта тикланди'ning rasmi

  Меҳнат қилиш соҳасидаги инсон ҳуқуқларини таъминлаш шахснинг жамиятдаги ҳуқуқий статусини ошириш, унинг фаровон хаёт кечириш учун  зарур шарт-шароитларни яратиш, ҳар бир шахснинг инсоний потенциалини тўла-тўкис рўёбга чиқариш ва жамиятда муносиб мавқега эга бўлишда етакчи ўрин тутади.

           Афсуски, баъзи ҳолларда меҳнат қилиш соҳасида инсон ҳуқуқлари паймол этилиш ҳолатлари хам юзага келмоқда. Мана шундай ҳолатда фуқаро Э.Холмирзаев бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун судга мурожаат қилди. Суд Э.Холмирзаевнинг даъвоси асосида ишни судда кўриб чиқиб, уни ишга тиклаш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқарди.

          Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрь кунги ижро варақасига асосан даъвогар Э.Холмирзаевни Андижон вилояти Пахтаобод тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 14-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимига ишга тиклаш белгиланган.  Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Андижон шаҳар бўлимига2019 йилнинг 25 сентябрида  келиб тушди ва давлат ижрочиси З.А.Хурмаматов томонидан ушбу ижро ҳужжати дарҳол ижрога қаратилди.

          Давлат ижрочисининг қарори билан Андижон вилояти ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғига Э.Холмирзаевни мактаб директори лавозимига ишга тиклаш мажбурияти юклатилди.Лекин, бошқарма бошлиғи томонидан ушбу мажбуриятни бажариш пайсалга солинган эди, қонун талаблари тушунтирилганидан сўнг,  Э.Холмирзаев 2019 йилнинг 3 октябрида ишга тикланди. 

Бу 1октябрда нишонланган ўқитувчи ва мураббийлар байрамидан сўнг  Э.Холмирзаевга яхшигина байрам туфҳаси бўлди.

    Бошқа янгиликлар