АсосийSiyosat

Саида Мирзиёева БААдаги учрашувлар ҳақида маълум қилди

'Саида Мирзиёева БААдаги  учрашувлар ҳақида маълум қилди'ning rasmi

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида хизмат сафарида бўлиб турибди. Бу ҳақида агентлик диретори ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди

“Бугун Бирлашган Араб Амирликларига қилган сафаримиз доирасида мамлакат Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зойд Ол Наҳаён Ҳазрати Олийлари билан учрашдик.

Суҳбат чоғида Шайх Сайф Ол Наҳаён Амирликлар Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига нисбатан чуқур ҳурматда экани ҳамда барча соҳаларда мамлакатимиз билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини билдирди”, — дейилган хабарда.

    Бошқа янгиликлар