АсосийJamiyat

Нукусдаги поезд ва Нексия тўқнашуви бўйича маълумот берилди

'Нукусдаги поезд ва Нексия тўқнашуви бўйича маълумот берилди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумот беришича, жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 16:35ларда  Қўнғирот-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд билан Нукус-Тўрткўл йўналишининг 693 км 5-тўсиғида, давлат рақами 95 D 654 HA бўлган Нексия русумли автомашинаси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Маълумот берилишича, талофат бартараф эталиб, Поезд 16:52да ўз ҳаракатини давом эттирган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабрланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар