АсосийJamiyat

Марказий банк танлов ғолибига кумуш танга беради

'Марказий банк танлов ғолибига кумуш танга беради'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бутунжаҳон жамғариш куни доирасида ўқувчи ва талабалар ўртасида видеороликлар танловини эълон қилмоқда.

Ёшлар қуйидаги икки мавзунинг бирида синаб кўриши ва видеоролик яратиши керак бўлади:

• «Жамғарма қандай қилиб бой бўлишга ёрдам беради?» (мактаб ўқувчилари учун)

• «Жамғармани банкларда сақлаган яхши» (талабалар учун)

Ғолиблар қуйидаги совринларга эга бўлади:

1 ўрин: iPad Air планшети; 

2-3 ўрин: Марказий банк кумуш тангалари.

Видеороликларга қўйилган талаблар:

• Танлов мавзуларидан бирига мос келиши;

• Видеоролик тили: ўзбек ёки рус тилларида;

• Давомийлиги 1-1,5 дақиқа;

• Формати: AVI, MPEG-4 ва бошқалар.

Видеороликни танлашда асосий мезонлар сифатида  ишга бўлган ижодий  ёндашув, уни маълумотлилик даражаси ва ўзига хослигига алоҳида эътибор қаратилади. 

Танлов 2 босқичда бўлиб ўтади:

1. Ҳакамлар ҳар бир мавзу бўйича учта (3) энг яхши ишни танлаб олади.

2. Танловнинг энг яхши ўчта иши 2019 йилнинг 30 октябрида Марказий банкнинг телеграм каналига овоз бериш учун жойлаштирилади. 

Ғолиблар ҳар бир мавзу бўйича берилган овозлар сонига қараб аниқланади.

Танловга ариза ва ишлар 2019 йилнинг 15 октябридан 28 октябрига қадар cbu.savingsevent@gmail.com ёки international@cbu.uz электрон манзилига юборилиши (хат мавзусида «Видеороликлар танлови» деб кўрсатилиши лозим), шунингдек ахборот ташувчи мосламаларда Марказий банкка бевосита тақдим этилиши лозим.

Саволлар туғилганда қуйидаги телефон рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +99871 212-61-95, +998 71 212-60-71

    Бошқа янгиликлар