АсосийJinoyat

Алиментчи отадан 50 миллион сўм ундирилди

'Алиментчи отадан 50 миллион сўм ундирилди'ning rasmi

МИБ Когон тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг 2015 йил 7 майдаги қарорига асосан Ш.Худойқуловдан Д.Ҳайитова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларининг ¼ қисми миқдорида, лекин қонунда белгиланган тартибда энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаган миқдорда алимент ундириш иши мавжуд эди.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор Ш.Худойқулов ва ундирувчи Д.Ҳайитовалар билан ўтказилган профилактик суҳбатлар натижасида томонлар ўзаро келишувига эришилиб, қарздор Ш.Худойқулов томонидан ундирувчи Д.Ҳайитовага вояга етмаган фарзанди 18 (ўн саккиз) ёшга етгунига қадар 7 йиллик 50 000 000 (эллик миллион) сўм алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.

    Бошқа янгиликлар