АсосийJamiyat

Бўзатов тумани аҳолисининг иш билан таъминлаш даражаси оширилади

'Бўзатов тумани аҳолисининг иш билан таъминлаш даражаси оширилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган 2019-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланиши мумкин.

Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

Бўзатов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминланиш даражаси ва фаровонлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор технологияларни кенг жорий қилган ҳолда, ишлаб чиқариш ҳажми, ҳосилдорлик ва маҳсулот турларини ошириш;

ҳудуднинг табиий ва иқлим шароитига ҳос бўлган чорвачилик, шоличилик, балиқчилик ҳамда қизилмия илдизини етиштириш ва чуқур қайта ишлашни ривожлантириш;

ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш даражасини яхшилаш.

 

    Бошқа янгиликлар