Сергели туманининг Сергели-5а мавзесида 2 та замонавий мактаб қад ростламоқда, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Мактабларнинг ҳар бири 1680 ўринга мўлжалланган бўлиб, улар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлиги буюртмаси асосида қурилмоқда. Мактабларнинг қурилиш майдони 11860 квадрат метрни ташкил қилади ҳамда замон талабларига тўла жавоб беради.
Мактабларнинг 1-2 қавати бошланғич синф, юқори қаватлари эса юқори синф ўқувчиларига мўлжалланган. Мактабда ошхона, 2 тадан спорт зал, мажлислар зали, ўқув синфлари, спорт майдончалари, Wi-Fi зоналари, хоналарда электрон доскалар? замонавий компьютерлар, видео кузатув камералари бўлиши режалаштирилган.
Қурилиш ишлари ноябрь ойида якунланиши кутилмоқда.






