АсосийJamiyat

Самарқандда “хот-дог”дан оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди

'Самарқандда “хот-дог”дан оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди'ning rasmi

2019 йил 08 октябрь куни соат 14-00да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 6 нафар фуқаролар "Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси" ташхиси билан ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар берди.

Аниқланишича, ушбу фуқаролар 2019 йил 06 октябрь куни шаҳардаги "Сиёб деҳқон бозори" ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан "Хот-дог" маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган. 

Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда.

Мазкур заҳарланиш ҳолати юзасидан "Хот-дог" тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган. 

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар