“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти”га Танлов ғолибларнинг ҳар бири энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдоридаги пул мукофоти, статуэтка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1. Аннотация (жадвал кўринишида);
2. Маълумотнома (объективка);
3. Тавсиянома;
4. Паспорт нусхаси;
5. Расм (9 х 12 см ҳажмда, оқ фонда) - 2 дона;
6. Номзоднинг ютуқларини акс эттирувчи хужжатлар, дипломлар ва фахрий ёрлиқлар, нашр этилган ижодий, бадиий ва илмий ишларининг нусхалари, видео ёзувлар, фотосуратлар ва бошқалар;
7. Хужжатларнинг электрон нусхаси.
“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” да ёшлар қуйидаги номинатсиялар бўйича тақдирланади:
II. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида:
1. “Йилнинг энг яхши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ходими"
2. “Йининг энг фаол ҳуқуқ тарғиботчиси"
3. “Йилнинг энг яхши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маҳаллий Кенгаш раиси"
III. Иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасида:
1. “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори"
2. “Йилнинг энг яхши ёш фермери"
3. “Йилнинг энг яхши ёш ҳунарманди"
IV. Фан-таълим ва ижтимоий соҳада:
1. “Йилнинг энг яхши ёш ихтирочиси”
2. “Йилнинг энг яхши ёш олими"
3. “Йилнинг энг яхши БТ етакчиси" (вазирлик ва идоралар етакчилар кенгаши - 1 та, таълим муассасаларидаги БТ-1 та);
4. “Йилнинг энг яхши “Камалак сардори"
V. Фан-таълим ва ижтимоий соҳада:
1. “Йилнинг энг яхши ёш актёри"
2. “Йилнинг энг яхши ёш қўшиқ ижрочиси"
3. “Йилнинг энг яхши ёш ижодкори"
4. “Йилнинг энг яхши ёш журналисти"
5. “Йилнинг энг яхши ёш блогери"
6. “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси"
Ҳужжатлар жорий йилнинг 25-октябрига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман(шаҳар) Кенгашларида қабул қилинади!
Номзодларнинг қайси жиҳатларига эътибор берилади?
Мукофотни беришда ёшлар фаолият кўрсатаётган соҳадан келиб чиқиб, йил давомидаги иш самарадорлиги, тизим ёки соҳани ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси, ўз соҳасига киритган инноватсияси, фаолияти орқали давлат ва жамият ҳаётига келтирган амалий фойдаси, шунингдек меҳнатсеварлиги, фидойилиги, интизоми, иқтидори, жамоат ишларидаги фаоллиги, давлат ва халқаро миқёсда эришган ютуқлари соҳа вакиллари, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлигига эътибор қаратилади.
Номзодларни ким тавсия қилади?
Мукофотга номзодлар вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари томонидан кўрсатилади. Ҳужжатлар жилдига тавсиянома ҳамда номзод фаолиятига оид маълумотлар тақдим этилади. Номзодлар мустақил равишда мукофотга ҳужжат топшириш имкониятига эга эмас.
Номзодлар қандай баҳоланади?
Номзодларнинг ишларини жамоатчилик вакиллари ҳамда мутахассислардан иборат Экспертлар комиссияси баҳолайди. Улар турли соҳаларга оид шўъбаларга бўлинган ҳолда ишларни кўриб чиқади. Шаффофликни таъминлаш учун ишлар муҳокама қилинади, экспертизадан ўтказилади ҳамда хулосалар асосида тегишли таклифлар тайёрланади. Экспертлар комиссияси муҳокамаси натижалари ва экспертиза хулосалари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилиб, якуний қарор қабул қилинади. Шу тариқа йил сўнггида, йил ёшлари аниқланади.






