АсосийJamiyat

“Tourist police” ходимлари россиялик сайёҳнинг телефонини топиб беришди

'“Tourist police” ходимлари россиялик сайёҳнинг телефонини топиб беришди'ning rasmi

Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Хива шаҳридаги “Ичон қалъа” давлат музей қўриқхонаси худудида унутиб қолдирилган мобил телефон аппарати топилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими Д. Султонов маълум қилди.

Мазкур телефон аппаратини ўз эгасига қайтариш мақсадида бошқарма ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу алоқа воситаси Россия Федерациясидан келган сайёҳ Валентина Макеевага тегишли эканлиги аниқланиб, ушбу телефон қайтариб берилди.

Валентина Макеева:

—  Менга қадрли бўлган, Ўзбекистон бўйлаб сайёҳатим акс этган фотосуратларим сақланаёт телефонимни топиб берганларликлари учун Ўзбекистон Ички ишлар органлари хусусан, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, бошқарма ходимлари Ўзбекистон бўйлаб сайёҳатимиз давомида учратган “Энг оқ кўнгил, касбига садоқатли, яхши одамлар” ва Ўзбекистон энг ажойиб мамлакат”, келгусида уларнинг ишларида омадлар ёр бўлишини истайман...

    Бошқа янгиликлар