АсосийJamiyat

Метро бекатларида тўловни бевосита амалга ошириш имкони яратилди

'Метро бекатларида тўловни бевосита амалга ошириш имкони яратилди'ning rasmi

Тошкент метрополитенининг 10 та бекатида Humo карталари орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилди. 

Энди узундан узоқ навбат кутиб касса олдида туриб қолмайсиз.

Тўловни ўтказиш учун картани Humo валидаторига яқинлаштириш кифоя. Бундай технология айни пайтда аҳоли гавжум бўладиган, шу жумладан олий ўқув даргоҳлари яқинидаги:
Буюк Ипак Йўли; 👍
Амира Темур ҳиёбони; 👍
Мустақиллик майдони; 👍
Пахтакор; 👍
Бунёдкор; 👍
Мирзо Улуғбек; 👍
Чилонзор; 👍
Беруний; 👍
Минор; 👍
Абдулла Қодирий бекатларига ўрнатилди.
Яқин кунларда Humo валидаторлари қолган бекатларга ҳам ўрнатилади. Талабаларнинг муаммоларига ечим топишга кўмак бераётган ва ишчи-хизматчилар вақтини тежайдиган мосламаларни ўрнатишни бевосита назорат қилган масъул раҳбарларга катта раҳмат!

    Бошқа янгиликлар