АсосийJamiyat

Фарғона ва Қирғизистоннинг Қизил-Қия шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

'Фарғона ва Қирғизистоннинг Қизил-Қия шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни “Андижон-Ўш” йўналишида автобус қатновларининг ташкил этилшини аҳоли вакиллари катта ҳурсандчилик билан қарши олишган эди. 

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан “Фарғона-Қизил Қия” йўналишида ҳам автобус қатновлари ташкил этилди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати. Мазкур йўналишнинг очилишига бағшланган тантанали тадбирда Қизил-Қия шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимияти мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 

Мазкур йўналишда “Мansur Mirzohid” МЧЖ корхонаси юмшоқ ўриндиқли замонавий ISUZU автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. “Фарғона-Қизил Қия” йўналиши масофаси деярли 37 км.тенг бўлиб, чипта нархи 7 минг сўм этиб белгиланди. Қирғизистон томонидан эса йўналишга микроавтобуслар қўйилган бўлиб, Қизил Қия шаҳри автовокзалидан соат 09:00, 10:00, 14:00 ва 15:00 да Фарғона томон ҳаракатланади. 

    Бошқа янгиликлар