Йил давомида етиштирилган пахтага 2019 йил 20 сентябрдан терим бошланди. Сентябрь ва октябрь ойлари давомида пахта учун тушган маблағдан ҚҚС қандай ҳисобланади?
Ушбу саволга Давлат солиқ қўмитаси аниқлик киритди
Унга кўра, Солиқ кодексининг 203-моддасига асосан ҚҚС маҳсулотларни реализация қилиш санасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сонли Фармоннинг 3-бандига асосан пахта хом ашёсини етиштирувчилар 2019 йил ҳосилидан ҚҚС тўлашга ўтишлари белгиланган.
Пахта нархи давлат томонидан қатъий белгиланган бўлиб, реализация қилинган пахта хомашёси учун тўлаб берилган суммада ҚҚС ҳам ҳисобга олинган.
Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар реализация қилинганда, солиқ солинадиган база белгиланган нархлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.






