АсосийSiyosat

Республика Маънавият ва маърифат маркази тўйларни қандай тартибга солади?

'Республика Маънавият ва маърифат маркази тўйларни қандай тартибга солади?'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати  кенгашларининг қўшма қарорига биноан ишлаб чиқилган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низомда Республика Маънавият ва маърифат марказига алоҳида вазифалар белгилаб берилди

Тўйларни тартибга солишда Республика Маънавият ва маърифат маркази қуйдаги тадбирларни амалга ошириши керак: 

  • тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда миллий қадриятларимизга ёт бўлган “оммавий маданият” унсурлари намоён бўлишининг олдини олиш мақсадида мунтазам маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориши;
  • оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали намунали тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантириши, ижтимоий роликлар яратиши, услубий қўлланмалар ва тарғибот материаллари тайёрлаши;
  • маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ФҲДЁ идораларида никоҳдан ўтаётган келин-куёвларга оила маънавияти, ахлоқи ва аждодларимизнинг мустаҳкам оила ҳақидаги ўгитлари баён қилинган маълумотлар, китоблар ва бошқа материаллар бериб бориш амалиётини йўлга қўйиши лозим.

    Бошқа янгиликлар